«Омикрон» штамми 89 мамлакатда аниқланди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) «омикрон» штамми дунёнинг 89 мамлакатида аниқлангани ҳақида баёнот берди.
«2021 йилнинг 16 декабрига келиб, «омикрон» ЖССТнинг олти минтақасидаги 89 мамлакатда аниқланди», — дейилади баёнотда.
«Омикрон» «дельта» штаммига қараганда анча тез тарқаляпти, янги штамм қайд этилган мамлакатлардаги маълумотлар ҳам буни тасдиқлайди. Қайд этилишича, касалланиш ҳолатлари бир ярим-уч кунда икки ҳиссага кўпаймоқда.
Эътиборли жиҳати, янги штамм оммавий иммунитет юқори даражада шаклланган мамлакатларда тез тарқаляпти, ушбу ҳолат сабаби ҳозирча номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter