Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар COVID-19 беморлари орасида ўлим хавфини камайтириш йўлини топдилар

Олимлар COVID-19 беморлари орасида ўлим хавфини камайтириш йўлини топдилар

Фото: «Depositphotos / obencem»

Олимлар С витамини COVID-19дан азоб чекаётган беморларнинг аҳволини яхшилаши мумкинлигини аниқладилар. Тегишли тадқиқот «Nutrients» журналида чоп этилди.

Мутахассислар бир қанча тадқиқотлар орқали интенсив терапия бўлимида ётган беморларнинг 68 фоизида ўлим ҳолати камайганлигини кўрсатиб беришди.

Қайд этилишича, хулоса юздан ортиқ тадқиқотлар натижаларига асосланган. Жумладан, рандомизацияланган назорат синовида тажриба иштирокчиларининг бир қисми С витамини, қолганлари эса стерил сувни қабул қилишган.

Шифокорлар С витаминининг юқори самарадорлигини организм оғир инфекцияни юқтириб олгач иммунитет тизимини қўллаб-қувватлаш учун С витаминини одатдагидан кўра тезроқ сарф қила бошлаши билан изоҳлашди.

Шунингдек, тадқиқотда таъкидланишича, интенсив терапия бўлимига ётқизилган беморларнинг кўпчилигида қонда С витамини даражаси жуда паст.

Шунга қарамай, мутахассислар коронавирусга чалинганларни ўз-ўзини даволашдан огоҳлантирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг