Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурмат Отабеков халқаро юк машина ҳайдовчилари билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

Нурмат Отабеков халқаро юк машина ҳайдовчилари билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан расмий баёнот берди:
 
– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 5 минг 293 нафарга етди. 15 июнь куни 76, касаллик қайд этилгандан буён 4 минг 19 нафар, яъни 76 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 1 минг 255 бемор даволанмоқда, 14 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир. 
 
Кейинги кунларда касалланганлар сон жиҳатдан ортиб боряпти. Бунга бир неча сабаблар бор, хусусан, карантинга олаётган фуқароларимиз сони кўпаймоқда, хорижий давлатлардан фуқароларимиз олиб келиняпти. Ҳозирги пайтда 48 минг фуқаро кузатув остида бўлиб, 21 мингдан ортиғи стационар шароитда карантинга жойлаштирилган. Улар орасида касаллик аниқланиши муқаррар. Буни инкор қила олмаймиз. Охирги ахборот тақдим этилгандан буён яна 30 фуқарода касаллик қайд этилди.
 
Отабеков шунингдек, халқаро юк машина ҳайдовчилари билан боғлиқ вазиятга ҳам тўхталди. 
 
– Халқаро юк машина ҳайдовчиларида деярли ҳар куни касаллик аниқланяпти. Улар хизмат тақозоси юзасидан хорижий давлатларга, айниқса, эпидемик нохуш ҳудудларга бориб келади. Республика ҳудудига қайтиб келган заҳоти улардан коронавирусга текшириш учун намуна олиниб, 14 кун кузатувда бўлади. Хорижий давлатлардан келган ҳайдовчилардан ҳам чегарадан кирган заҳоти намуна олиб текширилади. Таҳлил натижалари манфий бўлсагина Ўзбекистон ҳудудида ҳаракатланиши ёки бошқа бир давлатга ўтиб кетишига рухсат берилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг