Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Новосибирскдаги 8-қурбон: COVID-19 дан вафот этган беморнинг қизи нимадан норози?

Новосибирскдаги 8-қурбон: COVID-19 дан вафот этган беморнинг қизи нимадан норози?

Фото: «2GIS»

Коронавирус туфайли вафот этган новосибирсклик 55 ёшли беморнинг қизи «Ngs.ru» порталига касаллик қандай кечганини сўзлаб берди.

Унинг айтишича, аёлнинг бошқа касалликлари бўлмаган.

«Штабдагилар кўпинча вафот этганларнинг буйрак етишмовчилиги, семизлик, қандли диабетдан қийналганини ёзишади, лекин онамда бундай касалликлари бўлмаган. Энг муҳими эса, шифокорга учрашни чўзиб юрмаганмиз», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, онасининг иситмаси бир неча кун тушмаган, шундан сўнг «Тез ёрдам» чақиришга мажбур бўлишган. Бу вақтга келиб аёл куч-қувватдан қолганди, зўрға юрарди, нафаси сиқа бошлаганди.

Шифохонада рентгендан сўнг унга укол қилишиб, антибиотиклар ёзиб беришган ва ва даволаниш учун уйига жўнатишган. Бундан ташқари, шифокорлар қонда кислород даражаси жуда камлигини ҳам қайд этишган.

«Ҳеч қандай тест ўтказишмаганидан ҳайрон қолдик. Ахир ҳозир эпидемия, устига-устак, онам 55 ёшда бўлса, у хавфли гуруҳга киради-ку», — деди фарзанди.

Такрор мурожаатдан сўнг аёлни шифохонага ётқизишган, кўп ўтмай юқумли касалликлар шифохонасига ўтказишган. Икки кундан кейин бемор сунъий комага тушган.

«Бир мунча вақт ўтгач онамни комадан чиқаришди, у ҳушида эди. Шундан кейин буйраклари ишдан чиқди, сўнгра аъзо етишмаслиги ривожланди — секин-аста ҳамма аъзолари ишламай қолди. Охирида қон ивувчанлиги ёмонлашиб, юраги тўхтаб қолди», — дея сўзлаб берди қизи.

Портал суҳбатдошининг сўзларига кўра, онасидан, ниҳоят, таҳлил олишган ва ўлимидан олдин COVID-19 ташхисини қўйишган. Қизида ҳам худди ўша ташхис — фақат касаллик аломатсиз кечган, такрорий тест натижалари эса манфий чиққан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг