Нидерландияда илк бор коронавирусдан ҳеч ким вафот этмади
Нидерландияда март ойидан буён коронавирус туфайли илк бор бир кеча-кундузда ўлим ҳолати қайд этилмади. Эпидемия мобайнида жами 6 090 киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди соғлиқни сақлаш миллий институти (RIVM).
Пандемия бошлангандан бери Нидерландияда 49 658 кишида коронавирус аниқланди. Ўтган бир кеча-кундузда 69 та янги ҳолат қайд этилди. Шифохоналарда 11 851 киши даволанмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter