Нетаняҳу Исроилда биринчи бўлиб коронавирусга қарши эмланади
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу мамлакат фуқаролари орасида биринчи бўлиб COVID-19га қарши эмланишини маълум қилди.
«Шанба куни кечки пайт вакцина қабул қиламан. Энг биринчи мени эмлашларини сўрадим, коронавирусга қарши вакцина қабул қилиш қанчалик муҳимлигига барчани ишонтириш учун намуна бўлмоқчиман», — дейилади бош вазирнинг «Twitter» расмий саҳифасида қолдирилган хабарда.
Биринчилар қаторида вакцина қабул қилувчилар орасида Исроил президенти Реувен Ривлин ҳам бор, президент девони хабарига кўра, Ривлин келаётган якшанба кунги навбатга ёзилган.
Олдинги хабарларимизда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин вакцинани бошқаларда синовдан ўтиб бўлганидан сўнг қабул қилиши мумкинлиги, Бразилия президенти Болсонару эса вакцинани умуман қабул қилмаслиги ҳақида ёзгандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter