Нега Германияда коронавирусдан ўлим ҳолатлари камлигига эпидемиолог аниқлик киритди
Берлиндаги «Шарите» университети тиббиёт мажмуаси ҳамда Гарвард университети профессори Тобиас Курт нега Германияда коронавирусдан ўлим ҳолатлари нисбатан камлигини тушунтириб берди.
Германияда COVID-19дан ўлим ҳолатлари 1 миллион аҳолига 108 тани ташкил этади.
Тобиас Курт аниқлик киритишича, аввало, Германия коронавирус эпидемиясига тайёргарлик кўришга улгурганди (Италия ва Испаниядан фарқли равишда — таҳр.).
Профессор яна бир жиҳатга эътиборни қаратди, бу маданият ва жамият қурилишидаги тафовутлар. Германияда бир оиланинг турли авлодлари камдан-кам ҳолатларда бир уйда яшашади.
Жанубий Европа мамлакатларида эса доим оилалар катта бўлган, кексалар неваралар ардоғида яшаб келишади. Афсуски, ушбу қадрият коронавируснинг асосий қуролларидан бирига айланди — кўчадан касалликни юқтириб келган бир киши бутун оиласини касал қилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter