Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нечта мамлакатда ковид-вакцинациялаш бошланган?

Нечта мамлакатда ковид-вакцинациялаш бошланган?

Фото: «Aa.com.tr»

Дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатида 5 турдаги вакцина билан аҳолини эмлаш кампаниялари бошланган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарининг ёрдамчиси Брюс Эйлвард маълум қилди.

Таъкидланишича, COVID-19 га қарши вакцинациялаш тараққий этган мамлакатларда биринчи навбатда бошланган.

Эйлвард ЖССТ COVAX дастури доирасида аҳолиси қашшоқ мамлакатларда ҳам жараённи тезроқ бошлаш устида изланаётганини қўшимча қилди.

ЖССТ февраль ойида жуда кўплаб мамлакатларга вакцина етказилишига эришмоқчи. Бироқ бу мамлакатларнинг барчаси ҳам вакцинани қабул қилишга шай эмас.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг