Хитой коронавирус манбаини бошқа давлатлардан ҳам излашни таклиф этмоқда
Хитой халқ республикаси ташқи ишлар вазирлигининг фикрича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус инфекциясининг келиб чиқиш манбаини аниқлаш учун ўз экспертларини нафақат Хитойга, балки бошқа давлатларга ҳам юбориши зарур, деб ёзади «NEWS.ru».
Sputnik радиоси хабарига кўра, ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус ташкилот яқин кунларда Хитойга COVID-19 келиб чиқиш сабабини аниқлаш ҳамда ҳайвондан одамга қандай юққанини текшириш учун ўз экспертларини юборишини маълум қилганди.
Хитой халқ республикаси ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин брифингда Пекин ЖССТ делегациясини қабул қилишга тайёр эканлигини, шу билан бирга, бошқа давлатларга ҳам миссиясини юбориш зарурлигини айтиб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter