Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Назарбоев коронавирусдан тузалди

Назарбоев коронавирусдан тузалди

Фото: Айдос Укибайнинг твиттер саҳифаси

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусдан тузалиб чиқди. Бу ҳақда элбошининг матбуот котиби Айдос Укибай твиттер саҳифасида маълум қилди.

«Менда яхши хабар бор. Элбошининг бугунги тести манфий натижани кўрсатди. Шифокорларнинг тавсияларига кўра, Нурсултон Назарбоев ўз-ўзини изоляция қилиш режимини сақлаб туришни давом эттиради, масофадан туриб ишлайди ва тоза ҳавода юришга вақт ажратади», деб ёзган матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта муқаддам Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевда коронавирус қайд этилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг