Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоий вилояти ҳокими коронавирусдан тузалди

Навоий вилояти ҳокими коронавирусдан тузалди

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов Тошкент шаҳрида давом этган маълум муддат даволанишдан сўнг тўлиқ соғайди ҳамда ўз фаолияни давом эттиришга киришди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қ.Турсунов вилоят ҳокимлигининг масъул ходимлари – ҳоким ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари ҳамда бошқа мутасаддилар билан ўтказган дастлабки йиғилишида пандемияни жиловлаш жараёнларида биринчи навбатда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, ҳар томонлама мураккаб шароитда иқтисодий-ижтимоий соҳаларнинг барча бўғинларида барқарор иш тизимини таъминлашда мавжуд куч ва имкониятларни тўлақонли сафарбар этиш давр талаби эканини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг