Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Намибиянинг биринчи президенти COVID-19га чалинди

Намибиянинг биринчи президенти COVID-19га чалинди

Фото: «РИА»

Намибиянинг биринчи президенти 91 ёшли Сэм Нуйома коронавирусни юқтириб олганлиги боис шифохонага ётқизилди, дея хабар берди мамлакатнинг амалдаги президенти Хаге Гейнгоб.

«Намибия халқига шуни маълум қилмоқчиманки, Намибия Республикасига асос солган президент Сэм Шафишуна Нуйома 2020 йил 6 декабрь куни COVID-19га топширган тест натижаси мусбат чиққандан сўнг шифохонага ётқизилди. Асосчи президент госпиталда даволанмоқда, аҳволи барқарор бўлиб, яхшиланиш аломатлари кузатилмоқда», — деб ёзган Гейнгоб «Facebook»да.

Сэм Нуйома 1990 йилда мамлакат ЖАРдан мустақилликка эришгандан сўнг Намибиянинг биринчи президенти бўлди. У 2005 йилгача давлатга раҳбарлик қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг