Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муса Ерниязовнинг ўлими ҳақида асоссиз хабарлар тарқалди

Муса Ерниязовнинг ўлими ҳақида асоссиз хабарлар тарқалди

Муса Ерниязов

Бугун, 25 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўп йиллардан буён Раислик қилиб келаётган Муса Тажетдинович Ерниязовнинг ўлими тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

Тез орада бу хабарларнинг дастлабки манбаси сифатида кўрсатилган repost.uz сайти хакерлар ҳужумига учрагани маълум бўлди ва сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида раиснинг 20 июль куни вафот этгани ҳақидаги бу хабар рад этилди.

Вазиятга аниқлик киритиш учун қуйидагиларни баён қиламиз:

– Бу хабар ҳақиқатга мутлақо зид. Муса Тажетдинович ҳаёт ва айни пайтда даволанмоқда. Етакчи мутахассислар у кишининг соғлиги тикланиши учун курашишяпти, узлуксиз консилиумлар ўтказиляпти. Асоссиз хабар тарқатишнинг жавобгарлиги борлигини унутмаслик лозим, дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг