Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муниса Ризаева жаримага тортилди

Муниса Ризаева жаримага тортилди

Бугун ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган маълумотларга кўра, Муниса Ризаева кўчада ва фуқаролар билан учрашган даврида ниқобсиз экани тўғрисидаги видео тасвирга туширилган.

Ижтимоий тармоқлардаги саволлар:

«Жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар иши судда кўрилмоқда экан, хўш, Мунисага ҳам иш очиладими?»

«Муниса нега ниқоб тақмаган? Нега уни ҳеч ким ниқоб тақиш кераклиги ҳақида жиддий огоҳлантирмади? Бу қарор Мунисага тегишлимасми? Ёки Мунисага ўхшашларнинг баригами?

Маданият вазири юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, зудлик билан хонандага нисбатан қаттиқ огоҳлантириш берди. Шу билан бирга, коронавирус пандемиясига қарши курашишда Давлат раҳбари ва Ҳукумат томонидан ишлаб чиқилаётган зарурий чоралар Ўзбекистондаги барча фуқароларга тегишли эканини таъкидлади.

Муниса Ризаева қонунда белгиланган тартибда жаримага тортилди ва ўз навбатида юзага келган ҳолатни изоҳлаб, қайта такрорланмаслигига ваъда берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг