Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Moderna» 400 минг доза COVID-19 вакцинасини йўқ қилди

«Moderna» 400 минг доза COVID-19 вакцинасини йўқ қилди

Фото: «Sharij.net»

«Moderna» компанияси ишлаб чиқаришда келиб чиққан муаммо туфайли 400 минг доза коронавирус вакцинасини йўқ қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп маъмуриятининг вакциналар бўйича маслаҳатчиси Монсеф Слауига таяниб Блумберг агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, «фильтрлаш» билан боғлиқ муаммо ишлаб чиқаришнинг сўнгги босқичида юз берган.

Шундай бўлишига қарамай, компания вакили Рэй Жорданнинг сўзларига кўра, «Moderna» бу ойда режалаштирилган 20 миллион доза ҳамда 2021 йилнинг биринчи чорагида АҚШ учун 85 — 100 миллион доза вакцина ишлаб чиқаришга қодир.

Слауининг таъкидлашича, вакцина ишлаб чиқариш мураккаб жараён бўлгани учун бундай муаммолар учраб туриши табиий ҳол.

Аввалроқ экспертлар қўмитаси FDA тиббий регуляторига АҚШда COVID-19га қарши «Moderna» вакцинасини қўллашни тавсия қилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг