Миллиардер Фаттоҳ Шодиев коронавирусга қарши курашда Ўзбекистонга ёрдам бермоқчи
ICF — Халқаро Шодиев фонди Ўзбекистондаги муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли хайрия дастурини амалга ошириш орқали ҳукуматнинг коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларини қўллаб-қувватламоқда, деб хабар бермоқда ЎзА.
Қайд этилишча, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган қўллаб-қувватлаш дастурининг биринчи босқичи мамлакат бўйлаб барча кекса ёшдагилар ва кам таъминланган оилаларни озиқ-овқат маҳсулотлари ва дезинфекция воситалари билан таъминлашни ўз ичига олади.
Халқаро Шодиев фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мамлакат ҳукумати ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг вирусли инфекция пандемияси шароитида зарур қоидаларга амал қилиш бўйича тавсияларини бажаришга оид даъватига қўшилади. Инсонпарварлик ёрдами жамланмаси ичига ўзбек тилидаги тавсиялар ҳам жойлаштирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter