Мексикада коронавирусга чалинган беморга янги ўпка кўчириб ўтказилди
Мексикалик шифокорлар Лотин Америкасида илк бор коронавирусга чалинган беморнинг иккала ўпкасини ҳам алмаштиришди. Бу ҳақда «Milenio» газетаси хабар берди.
Трансплантация шимоли-шарқий Нуэво-Леон штати Монтеррейдаги «Кристус Мугерца» шифохонасида амалга оширилди. Бош шифокор Анхель Мартинес Веланинг сўзларига кўра, 57 ёшли бемор операциядан сўнг яна икки ҳафта шифохонада қолиши зарур. Негаки, у экстракорпораль мембранали оксигенация аппаратига уланган.
Унинг таъкидлашича, организмни кислород билан таъминлаш бўйича ишнинг асосий қисмини янги ўпкалар бажармоқда, лекин муваффақият ҳақида гапиришга ҳали эрта. Шифокорлар беморни кузатишда давом этмоқда, чунки янги аъзо ажралиб кетиш хавфи бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter