Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур олим COVID-19 инсон организмида қандай асоратлар қолдиришини айтди

Машҳур олим COVID-19 инсон организмида қандай асоратлар қолдиришини айтди

Тобиас Курт.

Фото: «Tobiaskurth.com»

Гарвард университети олими Тобиас Куртнинг қадриятлар коронавирус қуролига айлангани тўғрисидаги фикрларини бергандик. Профессорнинг таъкидлашича, коронавирусдан тузалиш — ундан батамом қутулиш дегани эмас, энди унинг асоратлари билан курашишга тўғри келади.

«Ҳеч қандай симптомларсиз беморлар бор, аммо муаммодан бутунлай қутула олмаган, ўпкаси безовта қилаётганлари ҳам кам эмас. Коронавирусдан тузалганидан сўнг, орадан бир неча ой ўтса ҳам, спорт билан шуғуллана олмаётган ёшлар учраяпти», — деди Курт.

Вирус етарлича ўрганилмагани сабабли, у билан боғлиқ муаммолар сурункали давом этадими ёки вақт ўтиши билан йўқ бўлиб кетадими — бир нима дейиш қийин, дейди олим. Унинг таъкидлашича, COVID-19 бир йўла инсоннинг бир неча аъзосига таъсир кўрсата олади. Шунинг учун ҳам бу «ғайриоддий вирус»ни оддий шамолллаш билан қиёслаш ноўрин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг