Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур актёр коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш учун қон топширди

Машҳур актёр коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш учун қон топширди

Фото: «Kp.ru»

Америкалик актёр Том Хэнкс коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш учун қон топширди. Бу ҳақда «The Independent» нашри хабар берди.

У бу жараёнда ўзи каби COVID-19 га чалинган рафиқаси Рита Уилсон билан бирга қатнашди. Шифокорлар энди уларда вирусга қарши иммунитет ҳосил бўлганини маълум қилишди.

Таъкидланишича, эр-хотин хлорохин ёрдамида даволанишган. Уилсоннинг айтишича, препарат унинг соғайишида қандай роль ўйнаганини билмайди, лекин кўплаб акс таъсирларга сабаб бўлгани бор гап. Аёл одамларни ушбу дори қабулида эҳтиёткор бўлишга чақирди.

Актёрнинг рафиқаси, шунингдек, бошидан кечирган аломатларни ҳам сўзлаб берди: иситма, чарчоқ ҳисси, таъм йўқотиш ва танадаги оғриқлар. Унинг сўзларига кўра, Хэнкснинг тана ҳарорати унчалик юқори бўлмаган, таъм ва ҳидни ҳам сезган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг