Мальдив оролларида коронавирус беморлари учун дунёдаги биринчи курорт очилди
Мальдив оролларида COVID-19 коронавирус инфекцияси ташувчиси бўлиши мумкин бўлган сайёҳларни изоляция қилиш учун дунёдаги биринчи курорт очилди, деб хабар берди «АТОР» Мальдив ҳукумати ва Хитой матбуотига таяниб.
Меҳмонхона пойтахт Маледан 24 километр узоқликда жойлашган Виливару (Атолл Каафу) оролида 10 кун ичида қуриб битказилди.
Хабарга кўра, у ерда тиббиёт ходимлари изоляцияга олинганлар учун бепул хизмат кўрсатади, ҳукумат ҳисобига эса молиялаштирилади. Хитой ОАВ маълумотларига кўра, меҳмонхонада «luxury» усулида хизмат кўрсатилади.
Меҳмонхонадаги 30 та хона ёпиқ вентиляция тизими ва ҳаво тозалагичларига эга. Уч марталик озиқ-овқат эса хонага келтириб берилади. Хона телевизор ва мини-бар билан жиҳозланган.
Зиёратчиларнинг келиши ва меҳмонларнинг бир-бири билан мулоқот қилиши тақиқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter