Мактабларга пирометр ва дозатор харид қилиш учун 17 млрд сўм сарфланди
Молия вазирлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг 19 сентябрь ҳолатига даромад ва харажатларини эълон қилди. Унга кўра, ўтган бир ойдан ортиқ муддатда жамғармадан яна 1,5 трлн сўм сарфланган, жами харажатлар 9,49 трлн сўмга етди.
Шахсий ҳимоя, дезинфекциялаш, изоляция воситалари, тест-диагностика, дори ва тиббий техника воситаларини харид қилишга яна 81 млрд сўм, тиббий ходимларини рағбатлантириш ҳамда СЭХ учун 289 млрд сўм, карантин ва даволашда бўлган фуқароларга 175 млрд сўм, шу жумладан, 43 млрд сўм овқатлантиришга, мактабларга пирометр ва дозатор харид қилиш учун 17 млрд сўм, жамоат жойларини дезинфекция қилишга 2 млрд сўм сарфланган.
Жамоат ишлари жамғармасига 70 млрд, бандликка кўмаклашиш жамғармасига 110 млрд сўм, кам таъминланган оилаларга 100 млрд сўм ажратилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter