Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг юқувчанлигини оширган мутация аниқланди

Коронавируснинг юқувчанлигини оширган мутация аниқланди

Фото: BBC

АҚШдаги Лос-Аламос миллий лабораторияси олимлари Дюк университети (АҚШ) ва Шеффилд университети (Буюк Британия)даги ҳамкасблари билан биргаликда олиб борилган тадқиқотлар натижасида коронавируснинг юқувчанлиги мутация юз бергани учун ошган деган хулосага келишди.

Мутахассислар коронавирус геноми тадрижийлигининг бир неча мингтасини ўрганишди ва жами 14 та мутациясини аниқлашди. Уларнинг биттаси тикансимон оқсилга тааллуқли. Яъники бу коронавирус хўжайин-организм ҳужайраларига осонроқ ёпишиб олишини англатади.

Олимлар келтирган маълумотда коронавирусга чалинган бир нафар бемор ўртача ҳисоблаганда 2,4 кишига касалликни юқтириши айтилади. Солиштириш учун: оддий грипп битта одамдан 1,28 кишига, «испанка» 1,8 кишига юқади.

Мутацияланган янги вирус Европа ва Шимолий Америкада апрель ойида гегемонга айланди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, мутацияга учраган коронавирус  организмнинг иммун тизимини тормозлаб, антитаналарни осон ишдан чиқаради.

Коронавируснинг мутацияга учраш қобилияти ҳозир ишлаб чиқилаётган вакциналарнинг самарадорлигини кескин пасайтириб юбориши мумкин. Олимларнинг айтишича, агарда пандемия ёзда чекинмас экан, вакциналар фойдасиз бўлиб қолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг