Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг янги аломати беморларнинг оёқларида аниқланди

Коронавируснинг янги аломати беморларнинг оёқларида аниқланди

Фото: «Forum.alconar.ru»

Оёқлардаги тошма коронавирус инфекцияси аломатларидан бири бўлиши мумкин, деган хулосага келишди италиялик ва испаниялик шифокорлар. Бу ҳақда «Metro» хабар берган.

COVID-19 ташхиси билан шифохонага ётқизилган ҳар бешинчи беморда тери билан боғлиқ муаммолар кузатилган. Бундай аломат, айниқса, болалар ва ўсмирларда кўпроқ қайд этилган.

Испания педиатрлар ассоциациясига кўра, коронавирусдаги тошма қизамиқ ёки чечакка ўхшаб кетади. Одатда қизариш оёқ бармоқларида бўртиб чиқиб, кейинчалик йўқолади, танада из ҳам қолдирмайди.

Тиббиёт ходимлари одамларни бундай тошмаларга эътиборли бўлишга, борди-ю бундай ҳолатга дуч келса, уйдан чиқмай ўтиришга чақирган. Экспертлар биргина шу белги билан тиббиёт марказиларига мурожаат қилмасликни, лекин шунга қарамай, бу аломатни пайқаган заҳоти соғликка янада эътиборлироқ бўлишни тавсия этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг