Коронавируснинг хавфли «омикрон» штамми белгилари маълум қилинди
Жанубий африкалик шифокор Aнжелик Кутзее Британиянинг The Telegraph нашрида «Омикрон» штамми белгиларини санаб ўтди.
У биринчи бўлиб вируснинг янги варианти билан касалланган беморлар ҳақида хабар берганди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, патоген яна мутацияга учраганига гумонлар COVID-19 ноодатий кўринишлари бўлган беморларнинг ташрифи кўпайганлиги сабабли пайдо бўлган. Хусусан, ёшлар кучли чарчоқ ҳиссидан шикоят қилишган, шунингдек, олти ёшли боланинг юрак уриши тезлашган ва иситмаси чиққан. Икки кундан кейин у ўзини анча яхши ҳис қила бошлаган.
Шунга қарамай, беморларнинг ҳеч қайсиси таъм ёки ҳид билиш қобилиятини йўқотмаган.
«Уларнинг белгилари мен илгари дуч келган аломатлардан жуда фарқ қилди ва енгил шаклда намоён бўлди», – деди шифокор.
Янги турдаги инфекция белгилари аниқланган Кутзеенинг йигирмага яқин беморлари COVID-19га топширган тест натижалари мусбат чиққан. Улар асосан соғлом эркаклар бўлиб, улар ҳолдан тойишган. Ярмига яқини эмланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Aфрикада коронавируснинг хавфли штамми топилгани хабар берилганди.
ЖССТ коронавируснинг B.1.1.529 янги штаммини юнон алифбосининг 15-ҳарфига мувофиқ «Омикрон» деб атаганди.
Аввалроқ Aвстралиянинг Янги Жанубий Уэлс штатида коронавируснинг янги «Омикрон» штаммини юқтиришнинг ҳолати аниқлангани тўғрисида хабар берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter