Кимлар коронавируснинг оғир турини четлаб ўтиши айтилди
Россиялик вирусолог Виталий Зверев кимларда коронавируснинг оғир тури билан касалланиш хавфи камроқ бўлишини маълум қилди.
«Сурункали касалликларга чалинган, қон айланиш тизими ёки иммун тизими бузилган одамлар учун бу вирус хавфли. Қолганлар ниқоб режими ва гигиена стандартларига риоя хавф уларга таҳдид солмайди», деди Зверев.
Мутахассис, шунингдек, енгил шаклдаги беморлар касалликни оғир шаклдагиларга қараганда камроқ юқтириши мумкинми деган саволга жавоб берди.
«Вирусни юқтиришнинг дозаси жуда муҳимдир. Шуниси аниқки, касалликнинг оғир турига йўлиққан беморлардан ушбу вируснинг доимий равишда кўп миқдорда тарқалиши бошқаларга юқтириш эҳтимолини оширади. Касалликни енгил шаклда бошидан ўтказаётганлар жамият учун камроқ хавфга эга», деди вирусолог.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter