Коронавируснинг нозик жойи топилди

Рочестер университети (АҚШ) олимлари оддий мавсумий шамоллаш коронавируснинг нозик жойи бўлиши мумкин, деган далилни илгари суришмоқда.
Коронавирусдан тузалган 26 нафар беморнинг қон намуналарини таҳлил қилган олимлар уларнинг аксариятида В-ҳужайралар (шамоллаш оқибатида пайдо бўлади) тўплами мавжудлигини аниқлашди, ушбу ҳужайралар SARS-CoV-2ни аниқлаб, йўқ қилган бўлиши мумкин.
Ушбу намуналар соғлом одамларнинг қон таҳлиллари ва патогенларни топиб, эслаб қолувчи ҳамда уларга қарши антитаналар ишлаб чиқарувчи В-ҳужайралар тўплами билан солиштирилгандан кейин маълум бўлишича, бу ҳужайралар аксарият коронавируслар — тожсимон оқсилларнинг асосий компонентларини таний оларкан. Яъни В-ҳужайралар «эски» намуналар асосида деярли барча бета-коронавирусларни таний олиши ва улардаги патогенларни антитаналар ишлаб чиқариб бостира олиши мумкин.
Рочестерлик олимларга кўра, одатий мавсумий шамоллашни бошдан ўтказган одамларда, бунинг натижасида уларнинг организми В-ҳужайраларни ишлаб чиқарган тақдирда, коронавирусга қарши табиий ҳимоя пайдо бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter