Коронавируснинг 10 йил ичидаги «тақдири» маълум бўлди
АҚШнинг Эмори университети олимлари томонидан бошқа хорижий илмий муассасалардаги ҳамкасблари кўмагида коронавируснинг кейинги ўн йил давомидаги ривожланиш модели яратилди.
Мутахассислар барча маълум бўлган коронавирусларни, шунингдек, COVID-19ни ўрганиш бўйича илмий мақолалардаги маълумотларни таҳлил қилдилар. Америкалик олимларнинг фикрига кўра, келгуси йилларда инфекциянинг янги тури кескин ўзгаришларга учрайди.
Уч ёшдан беш ёшгача бўлган болалар COVID-19 ни фақат енгил шаклда ўтказадилар, сўнгра уларнинг организмида касалликка қарши антитаналар ҳосил бўлади. Қайта инфекцияни олдини олиш имконсиз бўлади, аммо касаллик оддий шамоллашдан ҳам хавфли бўлмай қолиб, ўлим даражаси 0,1% дан ошмайди.
Шу билан бирга, коронавирусни эрта ёшда табиий юқтириш одамни кексаликка қадар иммунитет билан таъминлайди, дейди олимлар. COVID-19да ўпканинг иштирок этиши оддий пневмониядан фарқ қилади. Аҳолини оммавий эмлашни таъминлаш орқали инфекция тарқалишининг олдини олиш мумкин бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter