Коронавирусни сиёсий найранг деб «жар солган» киши касалликка чалиниб, вафот этди
Коронавирусни сиёсий найранг деб «жар солган» киши коронавирус инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Бу ҳақда «The Mirror» нашри хабар берган.
Американинг Огайо штати Мэрион округида истиқомат қилган 60 ёшли Жон МакДэниел «Facebook»га кўплаб тажовузкор постларни жойлаган. Уларда коронавируснинг сиёсий найранг эканлигини айтиб, уйда қолиш чақириқларини эса бемаъниликка чиқарган.
«Агар вирусни юқтириб қўйишдан қўрқсангиз, шунчаки паб ва ресторанларга борманг. Бошқаларнинг яшашига халақит берманг, — деб ёзган МакДэниел. — Жинниликни бас қилиш керак».
Мартнинг охирларида Жонга COVID-19 ташхиси қўйилди. 15 апрель куни эса у шифохонада вафот этди.
«МакДэниелнинг оиласи ҳамширалар ва шифохонанинг барча ходимларига коронавирусдан унинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида қилган ҳамма ҳаракатлари учун чин юракдан миннатдорчилик билдиришди. Улар хавфсизликни сақлаш учун ижтимоий масофага амал қилиш зарурлигини барчага яна бир эслатиб қўймоқчи бўлишди», — дея таъкидлашди таъзиянома муаллифлари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter