Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусни нима ўлдириши ҳали аниқланмаган

Коронавирусни нима ўлдириши ҳали аниқланмаган

Фото: «Medic.ua»

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти терига зарар етказиш эҳтимоли борлиги боис COVID-19 ни даволашда ультрабинафша чироқлардан фойдаланишни тавсия этмайди, деди Женевадаги брифингда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти вакили Маргарет Харрис. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Биз ушбу вирусни нима ўлдиришини ҳали аниқлай олмадик. Аммо биз унинг ниҳоятда чидамли эканлигини ва узоқ вақт яшай олишини аниқладик. Ультрабинафша нур билан боғлиқ муаммо шундаки, у теримизни шикастлаши ва бошқа зарарлар етказиши мумкин. Шундай экан, биз ундан фойдаланишни тавсия этмаймиз», — дея таъкидлади у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг