Коронавирусни енгиш учун балки бир неча йил керак бўлар – Нурмат Отабеков
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилгани хабар қилинганди.
Унда мутахассис инсният коронавирусни енгиш учун қанча вақт талаб қилинишига тўхталди.
➖ Инсоният вирус юқтириш ҳолларини камайтирса ҳам, бу ҳали пандемия тугайди, дегани эмас. Коронавирус яратган тўлқиннинг тиниши учун, балки бир неча йил керак бўлар. Ҳаётнинг баъзи жабҳаларига киритилган чекловларни узоқ муддатда ушлаб туриш қийин, албатта.
Бу чекловларнинг ижтимоий ва иқтисодий бадали жуда катта бўлади.
Вирусни жиловлайдиган чекловлар бекор бўлиши билан яна тарқалиш ҳоллари ортиши мумкин. Аммо коронавирус йўқолиб кетмайди. Ҳаётни тезроқ нормал ҳолатга қайтарилиши эса айнан шу касалликнинг тугатилишига боғлиқ, – деди Нурмат Отабеков.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter