Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга вакцина олганлар ниқоб тақмай юриш мумкинми?

Коронавирусга вакцина олганлар ниқоб тақмай юриш мумкинми?

Фото: «Xabar.uz»

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифингда ўтказилди. Унда мутахассис коронавирусга қарши вакцина синовида қатнашиб эмлаш олганлар кейинчалик ниқоб тақмай юриш мумкинми, деган саволга жавоб берилди.

— Вакцина билан эмланганингиздан сўнг ҳам ниқоб тақиб юриш керак, синовларда қатнашмоқчи бўлганларга ҳам ёки синовлар якунланиб, ижобий натижа чиққанларга ҳам бу талаб сақланиб қолади.

Вакцина билан эмланган одам организмида иммун тизим ишлашни бошлайди, бу даврда бошқа касалликлар юқишини олдини олиш мақсадида имкон қадар бошқа инсонлар билан мулоқотда бўлмаслик ва уйда бўлиш талаб этилади.

Агар иш жараёнида одамлар билан мулоқотда бўлишда давом этилса, бошқа карантин талабларига доим риоя қилиш зарур.

Шунингдек, соғлом турмуш тарзини тутиш, соғлом ва муқобил овқатланиш, кўп суюқлик ичиш ва енгил жисмоний фаоллик олиб боришни ҳам давом эттириш керак. Бу кабилар инсон организмида коронавирусга карши иммунитет ҳосил бўлишига ёрдам беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг