Коронавирусга қарши курашда қайси давлатдан ўрнак олиш керак?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳ раҳбари Мария Ван Керкхове Вьетнам ҳукуматининг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ҳаракатларини юқори баҳолаб, бу мамлакатни бошқа давлатларга намуна қилиб кўрсатди.
«Улар тез ва кенг қамровли ҳаракат қилади. Уларда касаллик тарқалишини назоратга олишга ёрдам берадиган тизим мавжуд. Ана шуни биз ҳамма давлатларда кўришимиз керак», — деди матбуот анжуманида Мария Ван Керкхове.
Унинг фикрича, Вьетнам юқумли касалликларга қарши курашда катта тажрибага эга.
«Мамлакатда ўлим даражаси паст, жуда кам юкламани бошидан кечирди. Улар вирус тарқалишига ҳеч қандай имкон қолдирмайди ва катта талафотларнинг олдини олиш учун бор имкониятларини ишга солишади», — деди ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар бўйича дастур директори Майкл Райан Вьетнамда янги коронавирус тарқалиши ҳақида тўхталар экан.
Хабарларга кўра, Вьетнамда янги коронавирус тарқалиш ўчоғига айланган Дананг шаҳар ҳокимияти аҳолининг ҳаммасини — тахминан 1,1 миллион кишини COVID-19га текширишни режалаштиряпти.
31 июль куни Вьетнамда пандемия даврида коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Мамлакатда коронавирус аниқлангандан сўнг уч ой ўтиб денгиз бўйидаги Дананг шаҳрида инфекция пайдо бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter