Коронавирусга чалинганлар ўпкасини сақлаб қолиш йўли топилди
Швециялик шифокорлар шикастланган ўпка тўқималарини стволли ҳужайралар билан даволашни таклиф қилишмоқда. Ўпка тўқималари шикастланиши коронавирусни юқтириш асоратининг асосий тури ҳисобланади. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, стволли ҳужайралар иммун тизим ўткир реакциясини бартараф этади. Акс ҳолда у ўткир респираторли дистресс-синдромни (ЎРДС)ни келтириб чиқаради — бундай ҳолатда ўпка қонни кислородга тўйинтириш қобилиятини йўқотади. Организмнинг ҳаддан ташқари яллиғловчи реакцияси газ алмашинувини издан чиқаради.
Швециялик олимлар ушбу ҳолатнинг олдини олиш йўлини топишди. У ЎРДСни даволашда мезенхимал стромал ҳужайраларни қўллашдан иборат. Бу ҳужайралар иммун тизим фаолиятини назорат қилишга қодир.
Коммунаркадаги шифохона бош шифокори Денис Проценконинг сўзларига кўра, коронавирусни юқтирган беморларнинг 80 фоизи айнан ЎРДС туфайли вафот этишади. Бу организмнинг коронавирус инфекциясига қарши ўзига хос реакцияси бўлиб, ҳозирча илмий асосланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter