Коронавирусга чалинган беморлар учун шифохонада тайёрланадиган таомлар (фото)
Коронавирус касаллигига чалинган беморларда иммунитет ҳолати муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, уни мустаҳкамлаш учун таомномада оқсилга бой озиқ-овқат маҳсулотлари бўлиши лозим.
Хўш, Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида беморларнинг кунлик рационидан қандай озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олган? ССВ Матбуот хизмати мазкур шифохона блок раҳбари Бахшилло Мамировга бир неча саволлар билан мурожаат қилди.
— Марказ ошхонаси қандай фаолият юритади?
— Тиббиёт муассасасининг ошхонаси аутсорсинг тизимида ишлайди, — дейди Б.Мамиров. — Шифохонанинг статистика бўлимига ҳар куни икки марта — эрталаб ва кечқурун беморлар сони бўйича тўлиқ маълумот берилади. Сўнг ушбу маълумот асосида таом тайёрланади.
Шуни айтиш лозимки, шифохонада ҳар бир беморга индивидуал ёндашилган ҳолда 1-, 9- ва 15-столда парҳез таомлари тайёрланади. 1-стол реанимация бўлими, 9-столда қандли диабет касаллиги бор беморлар учун таом тайёрланса, 15-стол эса одатдаги беморлар учун мўлжалланган бўлади. Барча таомлар санитария қоидаларига ва парҳез таомлари тайёрланиш технологияларига риоя қилинган ҳолда тайёрланади. Коронавирусга чалинган беморлар таомномаси ҳар 14 кунда янгиланади.
Эрталабки нонуштада турли бўтқалар, тухум, бринза, пишлоқ, қовурилган колбаса, сметана, какаоли сут, ширин чой, булочка, сариёғ берилса, тушликка иммунитетни кўтарувчи оқсилга бой икки хил овқат, салат, шарбат тайёрланади.
— Таомлар қандай етказиб берилади?
— Таомни етказиб бериш жараёни ҳам бир неча босқичлардан иборат бўлиб, овқат тайёр бўлгач, махсус идишларга солинади ва тарозида ўлчаниб, бўлимларга махсус автомашиналарда олиб борилади.
Сўнг таом палаталар бўйлаб тарқатилади. Ҳар бир палатадаги бемор учун алоҳида идиш ажратилган бўлиб, таомдан сўнг улар уч босқичда дизенфекция қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter