Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан тузалгандан сўнг уни яна қайта юқтириб олиш хавфи борми?

Коронавирусдан тузалгандан сўнг уни яна қайта юқтириб олиш хавфи борми?

Фото: Xabar.uz

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков «Халқаро пресс-клуб» кўрсатувида қилган чиқиши давомида коронавируснинг қайта юқиши ҳолати ҳақида саволга жавоб қайтарди.

— Коронавирусдан тузалгандан сўнг уни яна қайта юқтириб олиш хавфи мавжуд эмас. Чунки вирусли касалликлар билан касаллангандан сўнг турғун орттирилган иммунитет пайдо бўлади ва одам танаси касалга қарши кураша олади. Аммо ўткир респиратор касалликлар турлари кўп ва бошқа турдаги вирусни юқтириб олиш мумкин. Бироқ айнан Covid-19 касалидан тузалганларга яна коронавирус хавф солмайди. Ҳатто орадан бир неча йил ўтгандан кейин ҳам организм касални осон енга олади, — деди Нурмат Отабеков.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг