Коронавирусдан тузалгандан кейинги энг хавфли давр аниқланди
Мичиган университети олимлари шифохонадан чиққандан кейинги дастлабки бир ярим ҳафта ичида COVID-19 билан касалланган беморлар яна шифохонага ётқизилиши ёки асоратлардан вафот этиши мумкинлигини фош этишди. Коронавирусдан тузалганга ўхшаш даврдан кейинги энг хавфли вақт ҳақида «Journal of the American Medical Association» журналида чоп этилган мақолада айтиб ўтилган.
Тадқиқотчилар коронавирус туфайли шифохонага ётқизилган 2200 бемор, пневмония билан даволанган 1800 бемор ва юрак-қон томир касалликлари билан оғриган 3500 бемор ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқишди.
Буни қарангки, дастлабки 10 кун ичида шифохонадан чиқарилган COVID-19 билан касалланган беморлар орасида ўлим хавфи юрак етишмовчилиги ёки коронавирусга алоқаси бўлмаган пневмония билан даволанган беморларга қараганда 40-60 фоиз юқори бўлган. Дастлабки икки ой ичида 9 фоизи коронавирусдан вафот этди ва 20 фоизи яна шифохонага ётқизилди. Бироқ 60 кундан сўнг бу хавф бошқа иккита касалликка қараганда камайди.
Олимларнинг фикрига кўра, COVID-19 бошқа касалликларда кузатиладиган соғлиқ билан боғлиқ муаммолардан кўра жиддийроқ нохушликларни келтириб чиқаради. Беморларнинг ёши муҳим саналади: 70-80 ёшли беморларнинг тахминан ярми шифохонадан чиққандан кейин 60 кун ичида вафот этди. Шифохонага қайта ётқизилган беморларнинг 22 фоизидан кўпроғи реанимацияга тушиб қолишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter