Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан соғайганлар сони 1200 нафардан ошди

Коронавирусдан соғайганлар сони 1200 нафардан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бир йўла тўртта вилоятда: Хоразмда 14 нафар, Фарғонада 12 нафар, Андижонда 3 нафар ҳамда Самарқандда 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди.

Эндиликда тўлиқ соғайганлар Хоразмда 135 нафарга, Фарғонада 73 нафарга, Самарқандда 22 нафар ҳамда Андижонда 109 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун 79 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1212 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2075 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 854 нафар бемор даволанмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг