Коронавирусдан қўрқадиган америкаликларга ишсизлик нафақаси бериладими?
Коронавирус пандемияси даврида соғлигидан хавотирланиб ишга чиқишдан бош тортадиган АҚШ фуқароларига ишсизлик нафақаси тўланмайди, дея хабар берди «Reuters» бир қатор амалдор ва экспертлар баёнотига таяниб.
Мамлакат аҳолиси бу муаммога шу ҳафтадаёқ дуч келиши мумкин. Негаки бир қанча штатлардаги расмийлар карантин чекловлари туфайли фалажланиб қолган иқтисодиётни тиклаш чораларини бошлаб юборишган. Мана, масалан, Жоржия штати губернатори кўрсатмасига биноан, сартарошхоналар, маникюр ва тату салонлари 1 майда очилади, 4 майда эса ресторанлар меҳмонларни қабул қила бошлайди.
Штатларнинг қонунчилигига кўра, агар одам ўз ихтиёри билан ишлашдан бош тортса, ишсизлик нафақасини олиши тақиқланади, деди Эмори университети профессори Томас Смит.
«Одамлардан ўз ҳаётини хавф остига қўйишни сўрамаябмиз. Бу одамлар рейнжерлар ҳисобланмайди. Ҳарбийлар ҳаётини хавф остига қўяди, сартарошлар эмас», — деб қўшиб қўйган у.
Ўз навбатида соғлиқни сақлаш идоралари вакиллари маҳаллий бизнесни йўлга қўйиш кўплаб одамларни қўшимча хавф-хатарга дучор қилишини маълум қилди.
Сўнгги бир ой давомида қарийб 22 миллиондан ортиқ америкалик ишсизлик нафақасини сўраб ариза топширган. Яна миллионлаб одамлар ишидан айрилиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter