Коронавирус: Зангиота шифохонасида ҳомиладор аёллар ва туғилаётган чақалоқлар тўғрисида маълумот берилди
Кейинги ҳафталарда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари нисбатан пасаймоқда. Аммо аҳоли «СOVID-19»га қарши етарли даражада эмланмаган бир шароитда хасталик хавфи юқорилигича қоляпти. Хўш, бу борада Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида ҳолат қандай?
Муассаса директори Анвар Ҳусановнинг маълум қилишича, 15 октябрь ҳолатига кўра, бу ерда 1350 нафардан зиёд бемор муолажа олмоқда. Улардан 39 нафари ўта оғир, 219 нафари оғир, 933 нафари ўрта оғир ҳолатда. Шунингдек, жонлантириш бўлимларида 170 нафар бемор шифокор ва ҳамшираларнинг доимий назорати остида. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов
Болалар ўртасида ҳам касалликка чалиниш кўрсаткичлари, афсуски, ҳануз юқори. Буни муассасада 18 ёшгача бўлган 167 нафар ўғил-қиз (жами беморларнинг 12,3 фоизи) даволанаётгани ҳам тасдиқлайди. Улардан 3 нафари айни пайтда жонлантириш бўлимида муолажа олмоқда.
Бинобарин, беморлар орасида 122 нафар ҳомиладор аёл ҳам мавжуд. Кеча бу ерда 2 нафар чақалоқ дунёга келди. Натижада йил бошидан буён Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида туғилган гўдаклар сони 377 нафарга етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter