Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус: Тожикистонда иккита ўлим ҳолати қайд этилди

Коронавирус: Тожикистонда иккита ўлим ҳолати қайд этилди

Фото: «AP Photo»

Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар орасида дастлабки иккита ўлим ҳолати қайд этилди, дея хабар берди мамлакат давлат телевидениеси янгиликлар дастури соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб.

Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, коронавирус билан касалланиш оқибатида мамлакатнинг икки фуқароси ҳаётдан кўз юмганлиги расман тасдиқланди, 76 киши COVID-19 га чалинган.

«РИА Новости»нинг ёзишича, 2 май ҳолатига кўра Тожикистон шифохоналарида коронавирус белгилари аниқланган 2782 киши тиббий кузатув остида бўлган. Охирги 24 соат ичида 217 нафар бемор текширувдан сўнг шифохонадан чиқарилган.

Аввалроқ мамлакатда 32 та коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати расман қайд этилгани хабар берилганди. Душанбе ҳокими Рустам Эмомали қисқа вақт ичида шаҳар ҳудудида COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланганлар учун 3 минг ўринли вақтинча госпитал ташкил этишга кўрсатма берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг