Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус ташувчиларининг ҳаммаси ҳам юқумли эмас

Коронавирус ташувчиларининг ҳаммаси ҳам юқумли эмас

Фото: «Medikforum.ru»

Сайёрамизнинг 41 фоизгача аҳолиси COVID-19 нинг аломатсиз ташувчиси бўлиши мумкин, бироқ неча фоизи вирусни юқтириши номаълум, дейди ЖССТ фавқулодда вазиятлар бўлими техник гуруҳ раҳбари Мария Ван Керкхове.

«Айрим ҳисоб-китобларга кўра, 6% дан 41% гача аҳолида касаллик аломатсиз кечаётган бўлиши мумкин: ўртача 16%. Бироқ бизга маълумки, касаллик аломатсиз ва аломатли кечаётган беморларнинг айримларигина вирусни юқтиради. Шундай экан, аҳолининг қанча қисмида аломати юзага чиқмаганлигини ҳамда уларнинг неча фоизи вирусни юқтиришини аниқлашимиз зарур», — деди у Женевада бўлиб ўтган онлайн-семинарда.

Экспертнинг таъкидлашича, ЖССТ COVID-19 аломатсиз ташувчиларининг аниқ сони борасида маълумотга эга эмас.

«Касалликнинг юқиши ҳақида нималарни биламиз? Бизга COVID-19 ни юқтирганларнинг кўпчилигида аломатлар юзага чиқиши маълум. Лекин улар орасида аломатсиз беморлар ҳам бор. Вирус асосан аломати бўлган беморлардан бошқаларга ҳаво-томчи йўли орқали юққанлиги ҳам бизга маълум. Улар орасида аломати намоён бўлмаганлари ҳам бор. Ҳақиқий масала бундай одамларнинг сонида. Буни ҳозирча билмаймиз», — дея таъкидлади у.

Унинг сўзларига кўра, аломатсиз ташувчилар борасидаги тадқиқотлар етарли эмас.

ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар бўйича дастур директори Майкл Райаннинг таъкидлашича, COVID-19 нинг барча ташувчиларини аниқлашда оммавий тест ўтказиш муҳим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг