Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус тарқалишига об-ҳавонинг таъсири аниқланди

Коронавирус тарқалишига об-ҳавонинг таъсири аниқланди

Канадалик олимлар 144 мамлакатда коронавирус инфекциясининг тарқалиши статистикасини ушбу минтақалардаги об-ҳаво шароити билан таққосладилар ва иқлим COVID-19 тарқалишига таъсир қилмайди, деган хулосага келишди. Тадқиқот Канада тиббиёт ассоциациясининг журналида чоп этилган.

Аввалроқ олимлар ёзда ҳароратнинг кўтарилиши инфекциянинг тарқалишини сезиларли даражада йўқ қилади, деб тахмин қилишган ва дастлабки ҳисоб-китоблар бу тахминни тасдиқлаганди.

Аммо канадалик тадқиқотчилар томонидан ўтказилган янги математик таҳлил шуни кўрсатдики, мамлакатнинг жуғрофий жойлашуви ва эпидемия тезлиги ўртасида мутлақо боғлиқлик йўқ.

Вируснинг тарқалишини сезиларли даражада камайтирадиган ягона омил карантин ва мактабларнинг ёпилиши эди. Шунинг учун олимлар ўз-ўзини изоляция қилиш чораларини юмшатишда эҳтиёткорликка чорламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг