Коронавирус тарқалишида семизлар айбдорми?
Америкалик олимлар коронавируснинг тарқалишида асосан кексалар ва тўладан келган одамларни айблашмоқда. Бу хулосага улар чиқарган нафас зарраларини ўрганиш натижасида келинган.
Тадқиқотга таяниб «Известия»нинг ёзишича, ёши катталар ва тана вазни индекси юқори бўлган кишилар респираторли томчиларни бошқаларга қараганда кўпроқ чиқаришаркан.
194 нафар соғлом одамнинг чиқарган ҳаво зарралари текширилганда аэрозоль зарралари миқдори кўплиги аниқланган, дейилади PNAS.org сайтида чоп этилган мақолада.
Олимлар шуни аниқладиларки, тажриба иштирокчиларнинг 18 фоизига (35 киши) чиқарилган аэрозолнинг 80%и тўғри келган. Бу эса супер тарқалиш феноменини тасдиқлайди. Боз устига, бунда тана вазни ва ёш муҳим аҳамият касб этган.
Бошқа мутахассисларнинг фикрича, фақат вазн ва ёшга қараб хулоса қилиш нотўғри. Чунки шифокорлар тузган рўйхатга кўра, вирусли юклама, инфекция юқиш механизми, беморнинг иммунитети, бошқа патогенлар билан қўшилиб келган инфекциялар ва турли хил штаммлар каби омиллар туфайли вирус тез тарқалади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter