Коронавирус сувости кемасига ҳам етиб борди
Сувости кемаси бортидаги денгизчилар орасида коронавирус тарқалгани боис Нидерландия ҳарбий денгиз кучларининг Шимолий денгиздаги жанговар навбатчилиги тўхтатилди, деб хабар берди «Dutch News» портали.
Мамлакат мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Шотландия қирғоқлари яқинида «Dolfijn» субмаринасининг 15 нафар экипаж аъзоси нохушликни ҳис этиб, йўтал ва иситмадан шикоят қилган.
Таҳлил хулосасида 8 нафар денгизчида коронавирус аниқланган. Сувости кемаси Ден-Хелдер (Шимолий Голландия провинцияси) портидаги базасига қайтмоқда. Шундан сўнг 58 кишидан иборат бутун жамоа карантинга жойланади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Нидерландияда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қарийб 12,5 мингта ҳолат қайд этилган бўлиб, мингдан ортиқ киши вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter