Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус сабаб кондиционердан фойдаланиш хавфли бўлиб қолдими?

Коронавирус сабаб кондиционердан фойдаланиш хавфли бўлиб қолдими?

Фото: «mosng.ru»

Вирусолог Александр Лукашев коронавирус инфекциясининг тарқалиши пайтида кондиционердан фойдаланиш хавфи ҳақида гапирди.

Олимнинг сўзларига кўра, кондиционернинг ишлаши туфайли вирусни 1,5 метрдан ошиқ масофага тарқаладиган қўшимча ҳаво оқими пайдо бўлади. Шу билан бирга, Лукашев бу ҳолатда кондиционерлар вентилятор ва ҳатто оддий елвизакдан фарқ қилмаслигини таъкидлади. Мутахассиснинг фикрига кўра, кондиционерлар вентиляторларга қараганда хавфсизроқ.

«Совутиш самарали бўлиши учун кондиционер вентиляторга қараганда камроқ ҳаво оқимини чиқаради», деб тушунтирди Лукашев.

Унинг тавсиясига кўра, офисларда кондиционерлардан фойдаланишга эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак. Уйда эса уни чекловсиз ишлатиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг