Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус келиб чиқишининг энг янги версияси тасдиқланди

Коронавирус келиб чиқишининг энг янги версияси тасдиқланди

Фото: «Tsargrad.tv»

Хитой касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази директори Гао Фу коронавирус келиб чиқиши ҳақидаги янги версияни тасдиқлади. Унга кўра хасталик Ухань шаҳридаги  бозорда пайдо бўлмаган. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

«Аввалига вирус денгиз маҳсулотлари бозорида пайдо бўлиши мумкинлигини тахмин қилгандик», — деди у. Гаонинг изоҳлашича, бозордаги жониворлардан олинган таҳлилларда вирус излари топилмади. Бироқ улар бир нечта бошқа намуналарда, жумладан, оқава сувларда аниқланган. Шунга кўра у вирус Ухань бозорида пайдо бўлишидан анча олдин мавжуд бўлган, деган хулосага келди.

Бундан ташқари, Гаонинг фикрича, янги типдаги коронавирус одамларни зарарлаши мумкин бўлган бошқа коронавируслар орасида еттинчиси ҳисобланади. «Лекин бу вирус бошқаларига ўхшамайди», — деди у.

29 март куни Хитой касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази олимлари Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозорида коронавируснинг пайдо бўлиши ҳақидаги версияни инкор этишди. Улар инфекциянинг биринчи манбаи дея гумон қилинаётган жойдан намуналар олиб текшириб кўришди ва инфекция изларини топишмади. Шунга қарамай, вирус одамга кўршапалаклардан юққан деган версия тасдиқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг