Коронавирус бўйича Call-марказга барча қўнғироқлар бепул амалга оширилади
Ўзбекистон Республикасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида, бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.
Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда бундан аҳолига, ташкилотларга ва тадбиркорлик субъектларига салбий таъсирни камайтириш бўйича ҳам ҳукумат даражасида қатор чоралар кўрилмоқда.
Шулардан бири, Ўзбекистонда коронавирус масаласи бўйича объектив ва ишончли маълумотга эга бўлиш учун 16 март кунидан Тошкентда Ўзбекистон фуқароларининг коронавирус инфекцияси юзасидан туғилган саволларига ўз вақтида жавоб олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Call-марказининг қисқа 1003 ягона рақами 24 соат давомида ишлаб турибди. Фуқаролар томонидан амалга ошириладиган қўнғироқларни барча телекоммуникация операторлари ва провайдерлари томонидан республикамизда бепул амалга оширади.
Абонентлар барча телефон алоқалари орқали мазкур рақамга бепул мурожаат қилишлари ва 24 соат давомида мутахассислар томонидан маслаҳатлар ва коронавирусга қарши профилактика ва кураш борасида керакли маълумотларни олишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter