Коронавирус БМТ штаб-квартирасига ҳам кириб борди

БМТ штаб-квартирасидаги ходимлар ўртасида коронавирус билан касалланиш ҳолати биринчи марта қайд этилди.
«Филиппин вакиллиги ходимасига вирус ташхиси қўйилди», — дейилади ташкилот хабарида.
Шу пайтгача Бош котиб офисидаги БМТ ходимлари орасида коронавирусни юқтириш ҳолати кузатилмаганди.
Манбага кўра, Филиппин доимий вакилиги «Филиппин миссияси ходимаси COVID-19 билан касаллангани тасдиқлангани» ҳақида бугун хабар берган.
Филиппинлик ходима охирги марта БМТ штаб-квартирасида душанба куни соат 12:50 дан 01:20 гача — тахминан ярим соат бўлган.
Айни пайтда Филиппин доимий вакиллиги ёпилиб, барча ходимлари кўнгилли равишда карантинга чиққан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter