Коронавирус билан касалланган беморлар ўпкасидаги жароҳатлар қайта тикланадими?
АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда аҳолидан тушган айрим саволларга жавоб берилди.
COVID-19 билан касалланган беморлар ўпкасидаги жароҳатлар қайта тикланадими?
Бу ўпканинг қандай ва қанчалик жароҳатланишига боғлиқ. Яъни, беморда МСКТ (мультисписал компьютер томография)сида ўпкадаги жароҳатланишлар қанчалик кўп бўлса, шунчалик ўпканинг тикланиши қийинроқ ва узоқроқ муддатни талаб этади. Ўпкада фиброз тўқималар пайдо бўлса, у тўқималар алвеолаларни орқага тикланишига тўсқинлик қилиши мумкин, шу боис, имкон қадар касалликдан ҳимояланиш, уни енгил кечувини таъминлаш ҳамда ўпканинг альвеолалари фиброз тўқималар билан қопланмаслигига ҳаракат қилганингиз мақсадга мувофиқдир.
Енгил ва ўрта оғир кечувидаги беморларда жароҳатланиш фоизи камроқ бўлгани боис, бу жароҳатланишлар инсон турмуш тарзига деярли таъсир кўрсатмаслиги мумкин. Лекин кейинчалик ўпкани касалликка чалинувчан бўлиб қолишини кучайтириши мумкин.
Касалликни енгил даражада ўтказдим, шифокорларнинг айтишича касалликка иммунитет ҳосил бўларкан, энди кўчага тиббий ниқобсиз ҳам чиқсам бўладими?
Касалланиб тузалгандан сўнг иммунитет ҳосил бўлади, лекин бугунги кунда бизда карантин қоидалари бўйича ниқобсиз юриш мумкин эмас. Шунингдек, касалликдан тузалган бўлсангиз ҳам, ҳали организмингиз тикланмаган, тиббий ниқобсиз юриб бошқа юқумли касалликларга чалиниш имкониятингиз кучаяди ва сиз бошқа касаллик билан касалланишингиз мумкин.
Шу боис, тиббий ниқобни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тақиб юриш талаб этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter