Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус асоратида бош мияда тромб пайдо бўлса қандай даволанади?

Коронавирус асоратида бош мияда тромб пайдо бўлса қандай даволанади?

Фото:«ИА Regnum»

АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда пандемия билан боғлиқ саволларга жавоб берилди. 

Коронавирус асоратида бош мияда тромб ҳосил бўлса, даволаш мумкинми?

Коронавирус инфекцияси қон-томирларни жароҳатлаши ва шу каби асоратлар қолдириши тасдиқланган. Бош мияда тромб ҳосил бўлган бўлса, беморнинг ҳолатини тўлиқ ўрганиш керак.

Бу ўта хавфли бўлиб, тўсатдан тромб қон-томирлар ёрилишини келтириб чиқариши ва бош мияга қон қуюлишига олиб келиши мумкин.

Шу боис бундай беморларга тез ва кучли ҳаракатлар бажариш тақиқланади. Невропатолог, кардиолог назоратида бўлиб, тегишли текширувлардан ўтиш ҳамда даво чораларини олишлари зарур.

Турмуш ўртоғим коронавирус билан касалланди. Шифокорларнинг айтишича, у касалликни ўрта оғир даражада ўтказган. Ҳозирда унда ҳолсизлик, мушакларнинг асабий тортилиши ва жуда кўп эсноқ кузатиляпти. Касаллик ўтиб кетганига 2 ҳафта бўлди, бу унинг асоратлари бўлиши мумкин. Нима қилишимиз керак?

Ҳа, бу ҳолат коронавируснинг асорати бўлиши мумкин. Мазкур касаллик баъзи инсонларда енгил ёки ўрта оғир даражада ўтмоқда. Лекин унутмаслигимиз керакки, инфекция ички органлар ва тизимларни шикастлайди.

Агар турмуш ўртоғингиз тузалганидан сўнг ҳали шифокорга мурожаат қилмаган бўлсангиз, айни пайтда оилавий шифокор, невропотолог, кардиолог ва гастроэнтерологга учраш, ҳозирги ҳолатнинг баъзи органларнинг зарарланиши билан боғлиқлигини аниқлаш учун бир нечта лаборатор-инструментал анализларни топшириш зарур.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг